Аёл хиёнат қилмаслиги учун

ayol hiyonatiСалом хурматли йигитлар, сизлар билан бизнинг хаётимиз давомийлиги бўлган аёлнинг хиёнат қилмаслиги учун қандай чоралар кўриши ва аёл хиёнатни нега қилиши ҳақида фактлар билан маслаҳат бериб ўтамиз… Демак бошладик…

Ўзбекларда аёлнинг хиёнат қилиши бу камроқ учрайдиган ва ачинарли холатдир. Бир кўришда фариштадай пок аёлнинг хиёнати фош қилган ҳолатлари йўқ эмас. Хўш аёлни хиёнатга нима ундайди????

Эркаклардан фарқли ўлароқ аёл бир инсонни севса унга ҳеч қандай ҳолатда хиёнат қилолмайди. Масалан айрим эркаклар маст ҳолатда бўлса, темпрамента юқори бўлса, ёки бошқа бир ҳолатлатга кўра хиёнат қилиши мумкин. Бироқ аёлларда хиёнатга ундовчи сабаб уммуман бошқача бўлар экан. Гап анашу хусусида…

Аёл турмушга чиқиб ўз эри ёнида аёлигини хис қилиб яшашни бошлайди. Эри уни согинади, истайди, қондиради, эркалайди керак бўлса урушади, аммо бефарқ бўлмайди. Ўзини севилганини ёкида эркакка кераклигини севган аёл баҳтидан тўлиб яшайди. Лекин бир оилада яшаб эри билан бир ёстиққа бош қўйиб аммо эри учун қадирсизлигини, ягона эмаслигини, севилмаслигини, ёқимсиз эканлигини сезган аёл қалби жуда ўксинади. Албатта бу сабаблар учун аёл хиёнат қилмайди. Лекин шуданй кўнгли ўксиган аёлга бошқа бир эркакнинг назари тушса ҳаммаси ўша эркакнинг ҳаракатига боғлиқ бўлиб қолади. Яни ўша эркак аёлнинг кўнглини ола билса аёл жисмонан бўлмасада хаёлан ўша эркакники хисобланади. Бора бора жисмоний хиёнат ҳам бўлиши мумкин.

Уйда аёл эркакнинг бефарқлигидан қийналади.
Уйда эркак хотини билан гаплашишни хуш кўрмай ташқи кўринишини ёқтирмай, тунда уни истамай, кундалик хаётда аёлнинг ишларига бефарқ бўлиб юриши аёл учун жуда катта қийинчиликдир. Чунки у айнан эрига кераклиги, ёқиши, ва севилиши билан у ўзини аёлигини хис этади. Албатта фарзанд кўриш ҳам аёллик хисини беради. Лекин бу кўпроқ она фазилати. Эркакка ёқимли бўлиши бу аёл фазилатидир. Йиллаб анашундай эркакка чидаб келаётган аёлда икки йўл бўлади. Биринчи йўл бу чидаб аҳамият бермай яшаш бу ҳолат 80% ўзбек аёлларига хос. Иккинчи йўл аёл жаҳлдор ва аламли бўлиб қолиши ва аламини бировдан олиши… Лекин хаётда учинчи йўл ҳам пайдо бўлиб қолар экан.

Бунда аёл бошқа бир экакка ёқиб қолса ва аёл томон ҳаракат қилса, этибор ва ширин сўз ҳамда моддий ва манавий воситалар билан жалб қилса у ҳолда хиёнат қўлининг боши кўринган хисобланади. Албатта эркак ҳар куни ҳар дақиқа аёлига ўз севгисини кўрсатиб ўтиришга имкони йўқ. Чунки эркакнинг чарчаши бор, ишадаги муаммолари, фарзанд ва бошқа ҳолатлар. Лекин хаёти давомида хотинини севишини, уни исташини ва меҳрини кўрсата билса аёл буни сезади ва ҳеч қачон ичида эрини бефарқлигда ҳам айбламайди.

Лекин эрига ёқмаслигини, эри бефарқлигини, эрига керакмаслигини, эри уни истамаслигини ҳамма аёл сезаолади билдирмаса ҳам юрагидан эзилади.

Аёлн хиёнат қилишга ундовчи сабаблардан бири бу қаст… Эрини хиёнат қилганини сезган аёл қаст учун эрига хиёнат ҳам қилиши мумкин. Бошқа эркак билан бўлиш учун эмас балки эрини нафсониятини ерга уриш учун бундай ишга қўл уради.

Яна бир хиёнатга ундовчи сабаб бу оддий яни тарбияси бузуқ аёл хиёнат қилади. Шу боис ўзбекларда мақол бор онасини кўр қизини ол…

Хулоаса қиладиган бўлсак эркак хиёнат қилишга сабаби кўп бўлса аёлнинг хиёнат қилишига юқоридаги омиллар сабаб бўлар экан. Шундай экан эркак аёлини севиб уни қадирласа нафақат аёл балки эркак ўзи ҳам баҳтли эканлигини хис этади. Хаётида биттагина аёлни баҳтли этолган эркак ўзидан ҳеч қачон ранжимас экан. Онани фарзанд сифатида баҳтли қилинг аёлингизни эса эркак сифатида…..

Мақола 5 267 марта ўқилган

3 Комментариев для Аёл хиёнат қилмаслиги учун

  1. Hech kim gapirmabtiyu.
    Men huddi wu maqolada yozilganidek qilaman. Meni ayolim juda qiyin waroitda buliwimizga qaramay hayotidan mamnun bulib yawedi. (garchi shaxarda katta bulgan qiz hozirga kelib ketmon, dala, makka, pista, paxta kabi gaplardan bowqasini bilmayotgan bulsa ham) Qalbi baxtga tula ekanini kuzlaridan bilaman

  2. жуда тўғри фикрни ёзгансиз хар доим мехрини аёлдан аямаслик керак, уйланмаганман лек бу нарсаларни биламан.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*