Аср ошган ўгит

photo_2016-09-19_10-36-22Бувижоним (дадамнинг оналари)нинг айтишлари бўйича, онамнинг боболари мактаб директори бўлган эканлар.
Уларнинг халқ орасида обрўси, ҳурмати жуда баланд бўлиб, билимли, миллатпарвар инсон ўтган эканлар;
Аммам мактабда ўқиган пайтлари тез-тез касалга чалиниб, мактабдан кўра вақтлари касалхонада кўпроқ ўтар экан, шунинг учун ҳам бобожоним ва бувижоним аммамни эркалатишар, уйда ҳеч ким аммамни хафа қилмас экан.
Бир куни узоқ вақтли даволанишдан сўнг, аммам энди мактабга бориш учун тайёргарлик кўраётган эканлар, бувижоним бобожонимга қизимиз бетоб бўлиб жуда қийналди, қолаверса эртага туғилган куни, шунинг учун бирор тилла буюм совға қилайлик дебдилар.
Бобом аммамга бозордан тилла соат олиб келиб берибдилар.
Аммам соатни кўриб, жуда хурсанд бўлиб кетиб, мактабга тақиб кетибдилар.
Ўша пайтлар халқ урушдан чиққан, қийинчилик пайтларга тўғри келган экан.
Ҳали ҳам кўплар оддий нон топиб ейишга қийналган давлар бўлган…
Хуллас, аммам тилла соатни тақиб дарсга кирибдилар, она тили дарсини мактаб директори яъни менинг катта бобом ўтар эканлар, дарс вақтида аммамнинг қўлидаги тилла соатга кўзлари тушибди, кейин секингина аммамни синфхонасидан ташқарига чақирибдилар ва соатингни ҳозир ечиб сумкангга солиб қўй ва бошқа мактабга тақиб келма дебдилар.
Аммам шу куни уйга йиғлаб келибдилар, ҳайрон бўлган бувижонимга бўлган воқеани айтиб берибдилар.
Бу воқеани эшитган бувижоним мактаб директори билан уришиб келишга аҳд қилибдилар. Эртаси куни бувижоним катта бобомнинг хонадонларига қовоқларини уюб, аччиқ билан борибдилар
-Қизимнинг касаллигини билардинггиз, дарсларга кўп қатнашолмайди, кўнгли ўксир эди, кеча хафа қилиб жўнатиб юборибсиз, ака дебдилар.
Аввал, бувижонимни яхшилаб, тинглаган катта бобомиз шундай жавоб берибдилар:
-Сенингку, қурбинг етади бундай қимматбаҳо нарсани харид қилгани, лекин қолган зўрға кун кўрадиганлар, бу нарсани олишга қурби етмайдиганларнинг кўнгли ўксимайдими, буни кўриб бошқа қизларнинг таққиси келмайдими, улар хафа бўлишмайдими дебдилар.
Бу гапларни эшитган бувижоним жудаям ҳижолат бўлиб, катта бобомиздан узр сўраб, уйга келиб роса қилган ишларига афсуслар қилибдилар.
Анчагача ўзларини- ўзлари койиб, изтиробда юрибдилар.
Вақтлар ўтиб, бувижоним катта бобомга бўлган ҳурматлари учун, уларнинг ўқимишли невараларини, яъни менинг онамни келин қилган эканлар.
Бу воқеани бувижоним менга ўрнак бўлсин деб айтиб бергандилар.
Мана йиллар ўтсада унутганим йўқ…

Олима Орзиқулова.

«Mulohaza.uz» маҳорат мактаби аъзоси.

Мақола 380 марта ўқилган

4 Комментариев для Аср ошган ўгит

  1. Hikoya — mutlaqo to’qima.
    O’zimmi baxtimga o’zim sog’ bo’lay ilohim! ))))

  2. Haqiqatdan ajoyib. Bizni baxtimizgayam sog‘ bo‘ling !

  3. Judayam baxtliman, wukr!

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*