“Архимед мўъжизаси” — афсона ёки ҳақиқатми?

arhichudoЭрамиздан аввалги 212 йилда Рим жанговар қайиқлари Суракуза қирғоқларига яқинлашган эдилар. Кун қуёшли эди. Римликлар ўз ғалабасига ишончлари комил эди, ахир  Сиракуза аҳолиси қудратли армадага бас кела олармидилар? Кутилмаганда қалъанинг деворидан бирданига минглаб ёруғлик нурлари кўрина бошлади. Лол қолган Рим жангчилари кемаларининг гугурт чўп каби ёнишни бошлаганини кўрдилар. Ваҳолангки, қалъага етгани 150 метр масофа қолган эди.

Сиракузларнинг ғалабасига ўша шаҳарда яшовчи, даврнинг машҳур математики — Архимед сабабчи бўлган. Айнан у 450 бронза кўзгуларни ишлаб чиқишни ва ялтироқ ҳолга келгунча тозалашни таклиф қилади. Кўзгулар ёрдамида Рим флоти мағлуб этилди.

Ушбу воқеани ҳануз афсона сифатида эслайдилар. Кемани кўзгу ёрдамида ёқиш мумкинми?!

Бироқ 18 йилда франсуз Жорж Луи Бюффон “Архимед мўжизаси”нинг имконини намойиш қилган. 1747 йилда Қуёш айни чўққи нуқтаси (қизиган палласи)га етган вақт, куннинг иккинчи қисмида Жорж Луи елимланган қуруқ қорақарағай тахтасини 128 текис кўзгулар ёрдамида ёқишга муваффақ бўлди.

Ушбу ҳолатни исботлаш учун яна қандай далиллар даркор? Аммо юқорида айтиб ўтилган тажриба ҳақида ҳамма унутиб юборди ва Рим флотининг ёнғин ёрдамидаги мағлубиятини афсона сифатида кўриб келинди.

20 асрда шунга ўхшаш тажрибани италияликлар ҳам ўтказиб кўришди. Қадимги Римда фойдаланилган елканли кемага ўшаш кема ясалган ва 450 кўзгуларни ушбу кемага йўналтирилган. Натижада кема ёниб кетган.

Ниҳоят 1973 йилда юнонистонлик физик Иоанис Саккос ишончли тажриба ўтказиб кўрди. Қадимги Рим кемасининг ўхшаш нусхаси ясалди ва 70 дона ҳар бири 90 га 50 сантиметр бўлган ярақлатилган мис кўзгулар тайёрланди. Нур кема ён деворларига тушган вақтида олов пайдо бўлган.

Ушбу қайд қилинган барча тажрибаларга кўра, кемани “Қуёш нури” ёрдамида ёқиш имкони мавжуд эканини тасдиқлайди. Eҳтимол Архимед шу усул ёрдамида ўз шаҳрини ҳимоя қилилишга эришгандир.

 

Мақола 603 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*