Аргентиналик фермер катта қора тухумга дуч келди, тухум ичида…

photo_2016-10-27_14-17-59Аргентинада яшовчи Хосе Антонио Невас фермаси бўйлаб сайрга чиқди ва кутилмаганда тарихий топилмага дуч келди. Унинг фермаси Буэносайресдан 25 км жанубда жойлашган. Бу тарихий, ташландиқ жойдан унча узоқ эмас.

Хосе дарё яқинида катта қора тухумга кўзи тушди. У уйига шошди ва ҳаммага » динозавр тухуми” ни топганини айтди. Барча ўша заҳоти кулиб юборди! Аввалига бу топилма «тухум»нинг ўлчаш анчайин қийинчилик туғдирди. Чунки у ер остида жойлашган эди.

Ва ниҳоят, Хосе тупроқдан «тухум»ни тозалади, бироқ ҳақиқатга ишониш қийин эди… Топилма шунчалик катта эдики, динозаврга тегишли бўлиши мумкин эмасди.

Бу музлик даврида яшаган броненслар оиласига мансуб, Глиптона косаси эди. 10000 йиллар муқаддам Жанубий Америка бу ўтхўр мавжудотлар макони бўлган.

Олимлар айтишича, бу мавжудот «Wолксwаген Қўнғиз” топилма жуда яхши сақланган. Глиптодон косаси ҳам инсон бармоқ излари каби ажралиб турар экан.

Қуроллари Глиптодонни йиртқичлардан ҳимоя қилган. Бу каби топилма Бразилия ва Уругвай учун биринчиси эмас.Бу жонзотлар шу даражада кучли бўлишганки, ҳатто ўз қариндошларини ҳам жароҳатлашган.

Глиптодон косаси ўртача 1000 та суяк пластинадан иборат. Уларнинг оёқлари мустаҳкам, елкалари кенг ва бақувват умуртқалари бўлган. Биологлар фикрича, Глиптодон ва замонамиз тошбақаси ўртасида ҳеч қандай умумийлик йўқ.

Хосе топган косача қаттиқ жароҳатланган эди, экспертлар таъкидича, буни фақат бошқа глиптодон қилиши мумкин бўлган. Ўзининг ниҳоятда катталигига қарамай, бу косача ёш глиптодон бўлган.

Кўплаб Интернет фойдаланувчилари, бу топилмага кулиб, ишонқирамаган эдилар. Бу глиптодоннинг ўлимига ўз оиласидагилар билан олишув сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Глиптодонлар бундан 10000 йил муқаддам Музлик даври охирида қирилиб кетишган. Ишонч билан айтиш мумкинки, бу топилма эса биологлар, тарихчи ва археологлар учун катта аҳамиятлидир.

photo_2016-10-27_14-18-23

 

photo_2016-10-27_14-17-52

 

photo_2016-10-27_14-18-07

 

photo_2016-10-27_14-18-13

Зиёда Зияева тайёрлади.

Мақола 2 500 марта ўқилган

1 Комментарий для Аргентиналик фермер катта қора тухумга дуч келди, тухум ичида…

  1. Офарин

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*