АҚШлик она 21 йил деганда ўз ўғлини топди

photo_2016-12-20_19-49-22

Мария Манциянинг ўғлини ўғирлаб кетишганда болакай 1 ёшда эди.

Она 21 йил давомида ўз умидини йўқотмаганди. 21 йилдан кейин полиция унга ўғли топилганини хабар қилди. Мен шунча вақт давомида унга нима бўлганини билмасдим-дейди аёл. Унинг ўғли Стив Эрнандез уни ўғирлашганда жуда кичик эди. Ўғри бола билан бирга унинг ҳужжатлари ва барча расмларини ҳам бирга олиб кетганди. Унинг онаси ўша кунни аниқ эслайди. Унда фақатгина бир қариндоши олиб келиб берган биттагина фотосурат қолганди. Она бу расмни 21 йил ўзи билан олиб юрди. Полиция болани топа олмагач иш ёпилди. Лекин она умид қилиб кутди. Айтишича ўғлини отаси Мексикага ўғирлаб кетган бўлиши мумкин экан.

photo_2016-12-20_19-49-29

— Онам борлигини эшитганимда қувончдан юрагим тўхтаб қолай деди, — дейди Стив. — У мени излаётганини эшитиб онамни қидирдим. Мен жудаям бахтлиман.

Стив онаси унинг улғайишини кўра олмагани учун барча фотосуратларини олиб келди. У энди ўқишини ҳам АҚШга кўчирмоқчи. Стив ўзининг кичик укалари билан ҳам танишиб олган.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам умидингизни йўқотманг дейди Мария.

Саидабону тайёрлади.

Мақола 582 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*