Огоҳликка даъват: АҚШда Ўзбекистонлик 18 ёшли ўсмирнинг бошидан ўқ ўзишди

1334496.1.14756482752 октябрь куни кечаси Ўзбекистонлик 18 ёшли ўсмир Сардор Файзиевни Мэриленд штатининг Балтимор шаҳрида отиб кетишди, деб хабар бермоқда podrobno.uz.

Унга қурол ўқталишган пайтда Файзиев дўстларибилан ўз машинасида бўлган. Яраланган ўсмирни дарҳол шифохонага келтиришган, аммо унга ёрдам беришнинг имкони бўлмаган.

Полиция айбдорлардан бирини қўлга олишга муваффақ бўлди. У 20 ёшли Брайн Лионель Гонсалес бўлиб, ҳозирда қотиллик ва қонли тажовуз учун жавобгарликка тортилмоқда.

Маълумотларга кўра, ўсмир Franklin High School мактаби ўқувчиси бўлиб, у оиласи билан 2006 йили АҚШга кўчиб келган ва Мэрилендда яшаб қолган. Сардор оиланинг ягона ўғли эди.

Марҳумнинг ота-онаси ўғлини ўз она тупроғида, Тошкент шаҳрида дафн этишга қарор қилди. Улар Вашингтондаги Ўзбекистон элчихонаси билан боғланиб, ўғлининг жасадини Ўзбекистонга жўнатиш учун ҳужжатларни расмийлаштирмоқда.

HORDIQ.UZ

Мақола 2 672 марта ўқилган

2 Комментариев для Огоҳликка даъват: АҚШда Ўзбекистонлик 18 ёшли ўсмирнинг бошидан ўқ ўзишди

  1. Alloh Sardirjonni rahmatiga olsin!

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*