Ақл тиш!

photo_2016-12-25_11-55-08

Олдинлари қачон ақл тишим чиқар экан?, Ақл тишим чиқса ақлли бўлиб кетаман деб юрардим… Бу албатта, болалик содда фикрларимда…

Мана икки йилдирки мени ақл тишларим азоблаб келмоқда, билмадим нега лекин бу тишлар бошқа тишларга нисбатан жуда секин ва оғриқлар билан чиқа бошларкан.

Ўшанда февраль ойи, ҳаво анча салқин эди. Уч кунда чап юзим шишиб, жағим, тишларим зирқираб оғриб, оғзимни очолмай қолсамда, вой ваҳим босиб, тепки бўлиб қолмадиммикин деган ҳаёлга ҳам боргандим. Аввал тиш докторга кўринай деб, шифокор ҳузурига борсам, » — Ҳа, анчайин қийналяпти, бу шишлар 8 — дан, тишни қийнаяпсиз а бундо чиқишига қўйиб бермайсизми? » — деган гапларни эшитсам — да! Ана ҳалос, шифокор мендан кўра милкимни ёриб чиқолмаётган тишимни ташвишини қилсая? Лекин шугина консултация учун ҳам нақ 20 минг пулимни олганди, жоним оғриб пулни индамай ташлаб чиққан эканман.

Шу билан тиниб — тинчиб кетгандурсиз деб ўйламанг! Ҳали ҳаммаси олдинда экан…

Орада неччи марта тишим оғриб, шишлар кузатилиб, яна шу йил кузда стоматологга мурожаат қилдим. Юқоридаги ақл тишим қийшайиб чиққан, боз устига дарров кариес ҳам бўлипти, стоматолог олиб ташлайман деса, роса талашибманда олдирмайман даволанг деб, болалигимдаги фикримча қўрқдимми дейман, ақл тишим чиқиб энди ақлли бўлганимда яна ундан айриламанми дедимми? Очиғи билмайман. Шу билан кунлар тинчгина ўтиб ҳам турганди. Бир кун тонгда қаттиқ оғриқдан уйғониб кеттим ва шу куннинг ўзидаёқ стоматологга бориб тишимни олдириб ташладим. Вақтлироқ олдирсам бўларкан, барибир уни даволаб бўлмас экан, ювганда ҳам тишшўтка етиб бормайди. Меники яна қийшайиб чиққанди…

Ҳеч қанча вақт ўтмай, пастки жағ тишларим, юзимнинг ярми яна дахшатли оғриқ исканжасида қолди. Яна стоматологга югурдим, бу сафар ҳам яна ақл тиш!

Энди пастдан чиқмоқчи бўляпти икки учи деярли ярми чиққан, ярмига жой йўқ, оғриқлар сабаби шу.

Бу сафар жарроҳга мурожаат қилишимни айтишди. Мураккаб жараён, осон эмас…

Бечора тишим, тишларим қаторида саф тортиш насиб этмади….

Ўзиям бир кун гапиролмасамда, ана ҳалос! Бу ҳаммага ёқиб тушди. Соқовчалаб гапиришни ҳам амалладим, фақат атрофимдагилар тушунишга бироз қийналишди.

Шунақа гаплар, баъзилар ҳатто ақл тиши бор йўқлигини ҳам билишмас экан, мен эса ҳали бу ҳикояларни невараларимга ҳам айтиб берсам керак!!!

Зиёда Зияева

Мақола 890 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*