Американи хитойлик мусулмон очганми?

08f61c52357dcc6d2503bfea790efe4d_XL1405 йили Жен Хе исмлик хитойлик мусулмон Ҳинд океани орқали Хитойдан Ғарбга қараб ўзининг илк саёҳатини бошлади. Кейинги 30 йил ичида йирик денгиз флоти билан у Африканинг шарқий қирғоқларигача борди, Форс кўрфазининг ичигача кириб борди. Булар бизга маълум бўлганлари, деб ёзади Янги дунё.

Бироқ, 2001 йили топилган харита, тарихнинг қайта ёзилишига сабаб бўлиши мумкин.

Гап шундаки, 1418 йили Жен Хе тарафидан кўчирилган харита мусулмон денгизчининг европаликларнинг Америка қитъасини кашф қилишидан анча аввал жуғрофий кашфиётлар қилган дейишга асос бўлади. Хусусан, Америка қитъаси Колумбдан 70 йил олдин кашф қилингани маълум бўлди.

Аммо, бундай қараш жиддий бахсларни келтириб чиқарди. Булар ҳатто Хитойнинг энг юқори мансабдагиларга ҳам тегиб кетди. Си Цзинпин ҳам Жен Хенинг Хитой тараққиёти учун қўшган улкан хиссаси ҳақида гапириб ўтди ва уни «Хитойнинг асосий ихтирочиларидан бири», деб айтди.

Европаликлар эса, бундай қарашларни шубҳа остига олиб, «Хитой ўзининг Колумбига эга бўлиш истагида» дея ҳисоблай бошлади.

Нима бўлганда ҳам, бу илмий бахсга ҳали нуқта қўйилгани йўқ. Харита эса, тадқиқотчиларга янги-янги совғаларни тақдим қилишни давом этмоқда.

Мақола 739 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*