Америкалик эркак ўз набирасига уйланди!!!

bobo va nabiraАмерикада яқинда кўз кўриб қулоқ эшитмаган воқеа юз берди. Флорида штатида ўсиб-улғайган 68 ёшли миллионер (исм-фамилияси сир тутилган) тасодифан, ўзи билмаган ҳолда 24 яшар невараси билан қонуний равишда никоҳдан ўтди.

Маълум бўлишича, бу эркак илгари икки марта уйланган. Иккинчи хотинидан ўғли ҳам бўлган. Аммо у билан анчадан бери деярли кўришмаган. Яқинда унга турмушга чиққан 24 яшар қиз эса янги уйида дафъатан эски альбомни кўриб қолди-ю, ҳозирги эри ва отасининг бирга тушган суратини кўриб даҳшатдан қотиб қолди.

— Менга бир умр омад кулиб боқмаган, — деди эркак. — Икки марта уйланган бўлсам, рафиқаларим қўлим юпқалигидан мен билан ажрашиб кетишган. Қарангки, яқинда лотореямга катта ютуқ чиқди-ю, миллионерга айландим…

Мана шу омаддан сўнг эркак Майамига кўчиб ўтди ва учинчи марта оила қуришни хоҳлаб қолди. Аммо… Билмасдан ўз неварасига уйланиб қўйди. Шунга қарамай, улар ажрашмоқчи эмас. Қиз ҳам, бобо-эр ҳам бир-бирларини ёқтирармиш. Уларга қариндошлик ришталари сира халал бермасмиш…

Афсуски, бир кун келиб шу эркак ҳам, беҳаё қиз ҳам бу гуноҳ учун албатта Яратганнинг ғазабига учрайди.

HORDIQ.UZ

Мақола 1 925 марта ўқилган

2 Комментариев для Америкалик эркак ўз набирасига уйланди!!!

  1. Aftagfurillox odamlarga nima bolyapti ???

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*