Аллоҳнинг уйини ёққанларга шиддатли азоб келди

832731af5d81b95ba82de72993209600_XL

Нидерландияда адолат тантана қилди. У ердаги Аллоҳнинг уйи ёқиб юборилиши суд томонидан теракт дея баҳоланди, дея хабар бермоқда yangidunyo.uz сайти.

Голландиядаги шаҳарлардан бири Энсхедеда яшовчи беш фуқаро жорий йилнинг февраль ойида маҳаллий масжидни ёқишган эди. Уларга нисбатан мусулмонлар ибодат жойини йўқ қилиш айби қўйилиб, жазо тайинланган.
Ўнг радикал бўлишган эркаклар қўлларида ёнувчи суюқлик тўлдирилган идишларни Аллоҳнинг уйига ирғитишади. Бу пайтда масжид ичида 30 киши бўлиб, улар орасида болалар ҳам бор эди. Бахтга мувофиқ жабрланганлар бўлмаган, шунингдек, масжидга ҳам жиддий зиён етмаган. Суднинг маълум қилишича, “Улар ўзларининг ўнг радикал ва ирқчи ғоялари мужассамлиги таъсирида Энсхеддаги масжидга ташриф буюрганларни безовта қилишган ва Голландиядаги мусулмон жамиятини жиддий ҳақоратлашган”, Dutch News манбасига асосланиб, хабар бермоқда IslamNews. Прокурорнинг талабига мувофиқ жиноятчиларга нисбатан 2-3 йил муддатга қамоқ жазсои тайинланган.

Мақола 2 891 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*