Алла — эзгу тилаклар жо бўлган дуо

 

image description

Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи,

она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади.

И.А.Каримов

Онанинг ўз фарзанди учун берган энг яхши ўғитлари, унинг гўдакка айтиб берган алласидир. Чунки, алла бошқа бир насиҳатлар сингари ақл садҳига эмас, юрагимизнинг туб-тубига сингиб кетади. Алла гўдакнинг қалбида энг нозик ҳис-туйғулар шаклланишига туртки бўлади.

Ўзбек халқи аллаларининг тарбиявий аҳамияти, унда қўлланга сўзларнинг маъно-мазмуни беқиёс. Ҳар бир ўзбек онаси дилдан сизиб чиққан беғубор дил наволарини фарзанди билан баҳам кўриши лозим. Қаттиқ ўкинч билан айтаманки, бугунги кун ёш оналарининг айрим қисми фарзандига алла айтиб беришдан жуда йироқлар. Ахир фарзанд дунёни, хатто она тилини ҳам она алласи орқали таний бошлайди.

Она фарзандига қанчалик гўзал ва мазмунли аллалар айтиб берса, фарзанднинг ички дунёси келажакда шунчалик гўзал бўлади ва мана шу гўдак бамаъни инсон бўлиб йетишади. Ёш оналарга ибрат мактаби бўлиши учун ёрдам тариқасида деймизми, ёки ижод ё_налишининг ўзгачалиги сабабми, шоиралар ҳам аллалар ёзишмоқда. Менимча оналик бахтига сазовор бўлган ҳар бир аёл бунга қодир.

Мана шундай ижодкорлардан бири деб Наргиза Умурзоқовани айтиб ўтишимиз мумкин. Бу шоирамизнинг “Алла болам, алла…” номли китоблари 2016-йилнинг баҳор ойларида чоп этилди. Ушбу китода оналаримиз учун керакли маслаҳатлар, халқ оғзаки ижоди аллалари, ҳамда муаллифнинг ижодига мансуб бўлган аллалар жамланган. Шу каби китоблар авлодларимизни комилликка йетакласа ажаб емас. Ажойиб сеҳрли кучга эга бўлган аллалардан бирини ўзингиз ўқиб кўринг:

Алла айтай, жоним бола, ором олгин, алла

Қўзичоғим, тинглаб нола, ухлаб қолгин алла.

Онанг сўзин тингла болам, қулоқ солгин, алла

Майли, олим бўлма, одам бўлгин, алла.

Кўзим нури, кўзларимнинг нурин олгин, алла

Бахтимга тез катта бўлгин, омон бўлгин, алла.

Меҳрим сенга, камолингни тилар қалбим алла

Булоқдек жўш, майсалардек тез улғайгин, алла.

Онанг кўзи кўзларингга зиё бўлсин, алла

Отанг сўзи сўзларингга дуо бўлсин, алла.

Тоқатли бўл, отангдайин мард ўғлон бўлгин алла

Юртингни сев, халқинг учун қалқон бўлгин, алла.

 

Мана шу каби аллалар болага тарбия беришда катта аҳамиаятга эга ҳисобланади. Аллалар ва уларнинг болалар тарбиасидаги ўрни ҳақида филология фанлари номзоди Абдумурод Тилавов фикрлари билан танишиб ўтамиз: “ Таъбир жоиз бўлса, аллани эзгу ниятлар, эзгу тилаклар жамланга дуо дейиш мумкин. Халқимиз ижод намунаси бўлмиш алла матнларига диққат этсак, бунга яна бир бор амин боламиз. Она дилбандининг “ булоқдай жўшқин, майсадек тез улғайишини, япроқлари сўлмаслигини…” тилаб бешик тебратади. Булар ҳайрли тилаклар, пировардида ҳайрли дуолар эмасми?”

Ҳа, бу айни ҳақиқат. Она дилбандига бўлган энг езгу ва ҳайрли тилакларини аллалар орқали ифодалайди. Фарзандига бўлган қайноқ муносабатини мунис оҳанг ва пурмаъно сўзлар орқали намойиш етади. Аллалар жамланмаси муаллифи Наргиза Умурзоқованинг бундай ижод йўлидан кетишига ким сабабчи деб ўйлайсиз? Бу инсон унинг устозларидан бири.

Наргиза: талабалик олтин давр деганлари бежиз эмас экан. Мен Ўзбекистон Миллий Университети филология факултетида ўқиб юрган кезларимда адабиёт фанининг чин маънодаги фидоийси Омонулла Мадаев қўлида таҳсил олганим ҳаётдаги улкан омадим бўлса керак. Домла мени ҳаётда самарали яшашга ўргатдилар. Омонулла Мадайевнинг биргина: Сен қандай она бўласан, битта алла айтишни билмасанг? Сен алла айтмай тарбия қилган боланг эл-юрт корига ярайдиган инсон бўлишига ишонасанми? Мени онам айтган аллалари ҳануз ёдимда. Алла болани қон-қонига сингиб юборадиган, унга ватанпарварлик, инсонпарварлик туйғуларини сингдира оладиган ягона омил дейиш мумкин. Пинагингни бузмай алла билмайман дейишингничи сени”, — дея берган танбеҳлари юрагимдаги мудроқ ҳисларни уйғотди. Уйга келиб онамдан менга айтиб берган аллаларини яна такрор айтиб беришларини сўрадим. Онам айтиб берган аллалар менинг ёдимдан чиққан экан аммо, уларни қайта тинглаганимда яна болалигимга қайтдим. Мендаги барча ҳислатлар мана шу алла орқали шаклланганига яна бир бор амин бўлдим. Алла нафақат гўдакни, балки катта ёшдаги инсонларни ҳам сеҳрлаб олиш хусусиятига эга эканлигига гувоҳ бўлдим. Шундай экан, ҳар бир она ўз фарзандига албатта вақт ажратиб алла айтмоғи, фарзандини фозил, комил инсон қилиб тарбияламоғи лозим. Зеро, маънавий бой, инсонпарварлик, ватанпарварлик ҳисси кучли инсон ўз она юртига ҳам, ота-онасига ҳам садоқатли бўла олади. Қалбингиз қўри, жисм-у жонингиздан ҳам азиз фарзандингиз тақдирига алсо бефарқ бўманг. Унутманг! Сизнинг фарзандингиз сизнинг ва юртимизнинг келажаги.

Азиз оналар, илтимос, фарзандингизга алла айтинг! Агарда ёшлигида айтмаган бўлсангиз ҳам ҳозир айтинг! Улар сизнинг меҳрингиз ва тилакларингиз ҳақида алла орқали хабардор бўлишсин.

Нозима Мухамедова,

«Mulohaza.uz» маҳорат мактаби аъзоси.

 

Мақола 469 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*