Энди ажрашган эр-хотинларнинг исм-фамилияси телевидение ва газета орқали эълон қилинади

58076083a1f91Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан оилавий ажримлар масаласига бағишланган катта йиғилиш ўтказилгани, унда Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаев, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Баҳодир Қурбонов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси Ҳабибулло Тўрахўжаев, Тошкент шаҳар прокурори Ботир Қудратхўжаев, қолаверса, Тошкент шаҳридаги туманлар ҳокимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг маслаҳатчилари иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур йиғилиш сўнггида Тошкент шаҳар ҳокими янги қарор устида иш бошлаб юборилгани, унга кўра, Тошкент шаҳрида ажрашган ҳар бир оила ҳақида маълумотлар – оила вакилларининг исм-фамилияси бундан буён “Тошкент” телеканали ва “Тошкент оқшоми” гезетасида бериб борилиши ҳақида маълум қилди. Шаҳар ҳокими бу ишга жиддий киришар экан, ажрашаётган оилалар ҳақидаги маълумотларнинг телевидение орқали тарқатилиши, ажримларнинг камайишига ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлигини қайд этди.

“Ажрашаётган эр-хотинларнинг исм-фамилияларини ҳозирча ҳар 15 кунда соат 23:00да эфирга узатиладиган дастурда, ўзгариш бўлмаса, соат 21:00да  эълон қиламиз. Агар яққол натижа сезилмаса, ажрашаётган оила аъзоларининг суратини эфирга узатамиз. Бу билан биз ҳеч кимнинг ҳақ-ҳуқуқларини топтамаймиз, аксинча, очиқ маълумотларни оммага тақдим этамиз”, дейди Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов.

Ҳокимнинг маълум қилишича, оилавий ажримларга сабабчи бўлаётганлар, хусусан, қайнота-қайноналар, келинларни оммавий муҳокамага олиб чиқиб, улар иштирокида телекўрсатувлар тайёрланади.

Мақола 1 429 марта ўқилган

13 Комментариев для Энди ажрашган эр-хотинларнинг исм-фамилияси телевидение ва газета орқали эълон қилинади

  1. Тўғри фикир бошқа вилоятлар ҳам шундай қилиши керак

  2. Бу фикрга умуман кушилмиман! Тушунки хар бир одамни шахсий хаёти бор, ва бу шахсий хаётга хеч кимни аралашишга хакки йук !

  3. Toppa tögri..chunki oianing ajralishiga har xil vaziyat bulishi mumkinku…jiddiy sababsiz ajrashayotganlani kursatsa buladi

  4. bu g’irt tentaklikdan boshqa narsa emas

  5. Avvalo oila bu jamiyatning bo’g’ini jamiyat mamlakatning asosi bir dona g’ishtdan uy quriladi, oiladan esa davlat erta turmush bilib bilmasdan oila qurishni kamaytirish bn oilalarni arzimagan sabab tufayli ajrashishidan saqlash bu bugungi kundagi dolzarb muammo shunday ekan ismi familiyasini emasu ammo shunga o’xshash voqealarni ko’rsatish kere yosh oilalar xulosa chiqarishi uchun

  6. Тўғри ажрашишлар сони балким камаярмиди …

  7. ажрашаётган оилаларни расмлари билан эфирга олиб чикилса жудаям яхши булади канча мудат бирга яшагани хам курсатиб утилса .масалан 19ёшда куп оилани фарзандлари турмуш куришди «Фаробий»да нимамиш уйи бузилса купрок хонали уй берармиш .у кучалар хали бузилмади натижада 7ойга бормай ажрим иши бошланган .мана шунака оилаларни яхшилаб текшириб керакли чоралар курилса яхши буларди .киз узатган ота онани холини гапирмасаям булади

  8. Туғри фикрга келинган, ажрим масалалари маҳаллада муҳокама қилиниб, ажрашаётганлар, бунга сабаб бўлган кимсалар шарманда қилинса сезиларли ўзгариш бўлади.

  9. Har bir fuqaro shaxsiy hayot dahlsizligi huquqiga ega, bu yaxshi fikr emas. Birovlarni shaxsiy hayotini televideniyeda kôz-kôz qilish. Menimcha ajrashish niyati bôlgan fuqarolar bu narsadan qôrqib fikridan qaytmasa kerak.

  10. телевидения олдин узини тугриласин.хар хил клипларни курсатмай.Ёшлар бу кино ва клипларга караб,хаёт бу енгил хаёт деб уйлашмокда.Оила бу асал ойи,совгалар,ёки круиз эмас балки мехнат,маъсулиятва хаказодир.

  11. телевидения телефон зарар дедию кетидан 100 смс текин деб телефонни реклама килади.ёки фойдали витаминли таомланиш хакида курсатув килиб кетидан хот ланчни реклама килади.Ушанчун телевидения яхшилаб кино ва клип ва рекламаларни яхшилаб куриб чиксин.олдин узингга бок кейин ногора кок деганларидай.Телевидения инсонларни айникса ёшларни онгини захарлашни бас килиш керак.

  12. Togri fikr oylawibdi. Davno para. Ato ajrawiwam seviwiwam toy qivoriwam sovsem oson bob qoldi odamlaga. Oylab qaralsa na andiwa na uyat qomadi odamlada. Kottala uyalmi er hotin ortasiga tiqiladi,yowla kotta yowlila bn yuradi, puli yoqmi demak u odam qatoridan uzoqlawadi, hamma joyda mehr qidiramiz ln mehr beriwwi bilmidi hech kim.

  13. Ҳар бир ажрашаётган оилани суратини эфирга чиқариш нотўғри. Хамма ҳам оиласи бузилишини хохламайди.
    Буни ўрнига хар бир майда безори, ўғрилар ва фирибгарларни суратини чиқаринглар.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*