Афоризмлар

    • 24-1Муҳим бўлиш эмас, керакли бўлиш муҳим.
    • Ғам ташвишинг бўлса — сен тирикисан, ўзгаларнинг ташвиши билан ҳам қайғурсанг, демак — сен инсонсан!
    • Энг катта хато бу — бошқа натижа кутиб, ўша ишни яна такрорлаш!
    • Эркак киши кечирмайди, у унитади. Аёл киши эса кечиради лекин ҳеч қачон унутмайди.
    • Хаётда шундай мўжизалар бўладики, уни фақатгина мўжизага ишонганларгина кўра била оладилар холос.
    • Юракдан чиқганигина юракка етиб боради!
    • Инсонлар ўртасидаги ҳақиқий муносабатга уларнинг кайфиятлари ёки ахволи тасир кўрсата олмайди!
    • Ҳар қандай вазиатда ҳам қарорни тўғри қабул қил, ёмғир остида сайр қилишми ёки шалаббо бўлишми?
    • Ёмонликни унут, яхшиликни унутма!
    • Ўзини ахмоқлигини билган ахмоқ эмас.
    • Аёл — яратганнинг иккинчи хатоси.
    • Тортинчоқ киши самимий ва покдил бўлади.
    • Туяга юк азоб берса, одамга виждон.
    • Виждондан бўлак ҳар қандай нарсани сув билан ювиб тозалаш мумкин.
    • Бир ҳаром луқма деб, минг ҳалол луқмани йўқотасан.
    • Гар очликдан берса ҳам мард жон, Етимлар ҳаққини эмас ҳеч қачон.
    • Софлигингни сақлаб қолиш учун жудда катта маҳорат керак.
    • Агар киши ҳалол меҳнат қилса, ҳамиша яхшироқ меҳнат қилишга интилса, ертами-кечми у шон-шуҳрат қозонади.
    • Ёмон одамнинг дўсти бўлгунча, яхши одамнинг душмани бўлган афзал.
    • Одам — темирдан қаттиқ, Гулдан — нозик.
    • Ёмон одам йўлдошини қаритар.
    • Ҳозир ўқи, қабрда ўқий олмайсан.
    • Ё аслинг каби кўринг, ё кўринганинг каби бўл.
    • Сабабсиз кулги — ёмон тарбия натижасидир.
    • Ҳаёт ёрқин ва шод бўлсин десанг, Унга жўшқин юрак билан боқ.
    • Инсон — мўжиза, Хаёт — гўзал.
    • Инсонда ҳамма нарса гўзал бўлмоғи лозим: юзи ҳам, кийими ҳам, қалби ҳам, фикри ҳам.
    • Нодон ўз ватанида ҳам асир тушади.
    • Шундай камбағаллар борки, уларнинг пулидан бошқа ҳеч вақоси йўқ.
    • Ҳеч кимни ёқтирмайдиган киши, ҳеч ким ёқтирмайдиган кишидан бахцизроқдир.
    • Ҳалол меҳнат хаётнинг зийнатидир, асти ор этма.
    • Ўйин тугаганидан сўнг, шох ҳам пиёда ҳам бир қутига тушади.
    • Аёл киши бора-бора болтага айланади, агарда унинг ёнидаги тўнка бўлса.
    • Қиймат бошқа, Қадр-қиммат бошқа.
    • Балиқ яшамайдиган жойга тўр ташлама.
    • Қаерда яшашинг муҳим эмас, муҳими ёнингда кимлар бўлиши.
    • Қассоб кўп бўлса қўй харом ўлади.
    • «Аёл» бор — олам мунаввар.
    • Туғилмаган бузоққа қозиқ қоқма.
    • Бир марта берилган хаётингни бошқалар қўлида ўйинчоқ бўлишига йўл қўйма.
    • Севги на ёш, на миллат, на касб танлайди.
    • Сени севмаган асал бўлса унут, Сени севган заҳар бўлса ют.
    • Минг бор яхшилик қил есда қолмайди, бир бор хато қил эсдан чиқмайди.
    • Ҳар куни бир савол «қандайсан?», Ҳар куни бир ёлғон «яхшиман».
    • Биргина сўз билан кўнгиллар обод, Биргина сўз билан орзулар барбод.
    • Қарз бераркансан, ё пулни ё дўстни йўқотасан.
    • Севгисиз яшаш осон. Лекин маносиз.
    • Сахиймисан, бу яхши, бу хаёт давомида анча асқотади. Бошқалар учун албатта.
    • Дўстларни биз ўзимиз танлаймиз, лекин яхшиларини вақт қолдиради.
    • Душманлардан қўрқманг, улар эмас дўстлар сотишади!
    • Ҳозирги вақтда одамлар жуда кўп. Инсонлар йўқ.
    • Хаётда уч сўзни айтиш энг қийинроқ: сени севаман, кечир, ёрдам бер.
    • Ахмоқга яхшилик қилиш бу — худди денгизга сув қуйганингдек гап!
    • Йўқотмаслик учун уни қадрини билиш керак!
    • Сеники сендан кетмайди!
    • Агарда сендан ёшингни сўрашса, шундай жавоб бер: ёшим 17, жинниман.
    • Дўстларинг сени есламай қўйишдими, демак уларнинг ишлари жойида.
    • Хаёт сени ехтимол ўз олдига ўтказар, Ундан яхши муаллим топмаслигинг муқаррар.
    • Хаётнинг ўлчови умр узунлигида эмас, уни қандай фойдалана олганингизда.
    • Бир овқатнинг ачиганлигини билиш учун, уни охиригача ейиш шарт эмас.
    • Мен дунёдаги барча илмларни егалладим, Бу ишда менинг устозларим ҳар сохадаги жохиллар бўлди.
    • Айтиш учун ҳар доим ҳам сўз топилади, лекин биз уни оқибатини ўйлаймиз!
    • Тақдир — бу чорасиз қолганларнинг севимли сўзи!
    • Қачонлардир олдингизга қўйган мақсадингиз еришиб бўлмайдигандай туйилса, ўз режангизни ўзгартиринг. Мақсадни эмас!
    • Аёллар кечиради. Лекин ҳеч қачон унутмайди ва ҳар доим юзингга солиб туради.
  • манбаа: megadunyo.uz

 

Мақола 1 141 марта ўқилган

1 Комментарий для Афоризмлар

  1. MAHAM

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*