Шеърлар

Бемаҳалда эшик тақиллар

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Бемаҳалда эшик тақиллар,
Бемаҳалда уйқу қочади.
Ким у…? Сокин соат чиққиллар,
Соғинч туриб эшик очади.

Остонада тун, телба шамол,
Зулмат ичра музлайди соғинч.
Юрак нотинч, безовта хаёл,
Деразага ундайди илинж.
Боғ йўлакка кўзлар югурар,
Дарахтзорда кўринмас шарпа.
Бу сафар ҳам соғинч алданар,
Деразани ёпади шартта.
Ўриндиққа келиб михланар,
Хаёл уни авраб учади.
Бир маҳаллар уйқу элитар,
Тушларига хаёл кўчади.

Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Жавоб юбориш

Be the First to Comment!

Notify of
avatar