Шеърлар

Юрак ясаб бер тошдан

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Арзим тингла сангратош,

Зерикдим хўп кўз ёшдан.

Ўлдирди ўтли қараш

Юрак ясаб бер тошдан.

 

Ишқ шундайин дардмиди,

Менга севги шартмиди,

Муҳаббат қалбим еди,

Юрак ясаб бер тошдан.

 

Умрим тугаб қолмасдан,

Керак эмас олмосдан,

Оддий бўлса ҳам ростдан,

Юрак ясаб бер тошдан.

 

Қаламқошлар бевафо,

Зерикмас айлаб жафо.

Дардимга бўлсин шифо,

Юрак ясаб бер тошдан.

 

Қилган ишинг сир бўлсин

Бу оламда сир бўлсин.

Сангратошлар пир бўлсин

Юрак ясаб бер тошдан.

 

Мадаминжон Валиев

Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Жавоб юбориш

Be the First to Comment!

Notify of
avatar