Шеърлар

Капалак

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Нафисгинам, умри қалтисим
Озорлардан бўлдингми ҳалак?
Нодонларнинг разолатидан
Сергак тортган сенми капалак?

Сенми хушёр бу олам аро
Гулшанларнинг эркаси, малак?
Сенми ўша юраги яро
Дардин гулга кўмган капалак?

Қанотингда сирли ҳарита
Мисли жаннат томон бир йўлак.
Нафислигинг бунчаларам воҳ
Ҳаётимга ўхшар капалак.

Ҳушёрлигинг йўқотмагин, хўп?
Қулоғинг тут, айтай бир тилак.
«Кенг оламнинг ёлғонлари кўп,
Ҳеч алданиб қўйма капалак!»

Лоақал сен, яшагин сергак…

Сирожиддин Асқаров



Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Leave a Comment