Кун нафаси

АКТ вазири Азим Аҳмедхўжаев ишдан олинди

Муаллиф Abduvali

Азим Ахмедхўжаев Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбага таяниб, «Газета.uz» маълум қилди.

Унинг ўрнига Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг собиқ директори Шуҳрат Содиқов тайинланди.

Азим Ахмедхўжаев энди Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича куратор бўлди.

Шуҳрат Содиқов (1969 й. т.) 2010 йилдан Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти мудири бўлиб ишлаган. аввал — 2008−2010 йилларда «Ўзбектелеком» компанияси директори, 2006−2008 йилларда эса бош директор ўринбосари бўлиб ишлаган. 2017 йил августда Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига раҳбар этиб тайинланган эди.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment