Кун нафаси

Озодбек Назарбеков нега «Ўзбекконцерт»нинг қарорини маъқулламади?

Муаллиф Abduvali

Ўзбекистон Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков «Ўзбекконцерт»нинг тўй-ҳашамларда куйланадиган қўшиқлар рўйхатини шакллантириш қарорини «шошилинч қарор», дея баҳолади, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

«Ўзбекларда «сал шошиб қўйибди» дейилади-ю. Мана бу ерда ижодкорлар ўтирибди, билишадики, санъат асарлари халқнинг фикридан келиб чиқиб танланмайди. Санъат асарлари халқ орасида тарғиб қилинади. Тўйда нимани ижро қилайлик, деган масалани халқга ташлашдан кўра, уни тарғиб қилиш тўғрироқ бўларди», – деди Назарбеков бугун Тошкентда ўтказилган матбуот-анжумани давомида.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси тўй-ҳашамларда куйланадиган қўшиқлар бўйича тавсиявий характерга эга бўлган махсус йўриқнома ишлаб чиқиш режасини билдирган эди. Муассасанинг ушбу ғояси интернет фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Фейсбук фойдаланувчилари «Ўзбекконцерт» бу кетишда яқинда «тавсия этиладиган келинлар рўйхати»ни шакллантиришига ҳам шубҳа қилмасликларини билдирган эдилар.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

1 Билдирилган фикр

  • O’zbekkonsert avvalo o’z mas’uliyati doirasidagi konsert, televidenie, umuman qo’shiqchilar kuylayotgan «qo’shiqlarni» tartibga solvosin, ana undan keyiiiin to’ylarga navbat…

Leave a Comment