Шеърлар

Соғинч сурати

Муаллиф Abduvali

Мен изладим кун бўйи меҳр,

Ҳеч топилмас ё бермас садо.

Ҳазонларнинг юзида қаҳр,

Кузни суйиб, қилдимми хато?..

Ишқнинг ўзи соғғинч сурати,

Сабр косам чил-чил синдими?

Гумон қалбда хаёл суради,

Ёрни суйиб, хато қилдимми?..

Атиргулим тиконин санчар,

Дод демоққа ҳолим йўқ, ҳатто.

Тиғғ уради кўксимга ханжар,

Кимни кутиб қилгандим хато?..

Ишқ кафтимга чизмаганми бахт,

Мен умиддан бўлдимми жудо.

Изтиробдан қурилади аҳд,

Кимни суйиб, қилгандим хато?..

Ҳосият СИДДИҚОВА



Муаллиф ҳақида

Abduvali

1 Билдирилган фикр

Leave a Comment