Шеърлар

Осмонларга учиб кетди ой

Муаллиф Abduvali Qurbanov

Ишқимизга этмади назар,

Ҳаволаниб кетди ҳойнаҳой.
Энди ёрим самони безар,
Осмонларга учиб кетди ой.

Гўзал эди у ила оним
Берар эди умримга чирой.
Ярим этиб яримта жоним,
Осмонларга учиб кетди ой.

Мактублардан ясадим кўприк,
Рад жавоби оқди дарёдай.
Дилномамга безатиб тупук,
Осмонларга учиб кетди ой.

Қўл силтадим барига кўниб,
Ёмғир ёғди, ҳолим этиб лой.
Севгим замин қарига кўмиб,
Осмонларга учиб кетди ой.

Лойқаланиб кетди муҳаббат,
Замон зайли танлар экан бой.
Кўз-кўз етиб, юзин то абад,
Осмонларда қолиб кетди ой.

Қадаб кетди кўзимни кўкга,
Ҳар қарашим гуноҳларга бой…!

Сирожиддин Асқаров



Муаллиф ҳақида

Abduvali Qurbanov

Leave a Comment