Кун нафаси

Улуғбек Раҳматуллаевнинг лицензияси тугатилди

Муаллиф Abduvali

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг лицензияси тугатилди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, лицензиат Улуғбек Раҳматуллаев билан тузилган лицензия битими талаб ва шартлари бузилганлиги сабабли ушбу хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан 2018 йил 27 июндан тугатилган.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment