Кун нафаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти журналистларга табрик йўллади

Муаллиф Abduvali

27 июнь юртимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Айни вақтда Ўзбек миллий академик драма театрида ана шу санага бағишланган тантанали маросим бошланди, деб ёзади ЎзА.

Унда вазирлик ва идоралар, жамоат вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ноширлар, матбаачилар, фахрий журналистлар, олий ўқув юртлари журналистика факультетларининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригини Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment