Кун нафаси

Россияда бомба хафви сабаб меҳмонхона эвакуация қилинди

Муаллиф Abduvali

Россияда бомба хафви сабаб меҳмонхона эвакуация қилинди

Кеча, 26 июнь куни ЖЧ-2018 мезбони Россиянинг Ростов-на-Дону шаҳридаги меҳмонхоналардан бири бомба хавфи сабаб эвакуация қилинди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Расмий ҳужжатларга кўра, Ростов-на-Донудаги Топос Конгресс-отель ФИФАнинг футбол бўйича жаҳон чемпионати сайтига киритилган. Аммо ҳеч бир жамоа у ерда қолмаяпти.

Полиция портлаш хавфи сабаб эвакуация қилинган ва бинога сниффер итлар киритилганини таъкидлаган.

Меҳмонхона ходимларининг сўзларига кўра, меҳмонхонага 210 нафар одам жойлашган бўлган.

Маълумот ўрнида, Россиянинг жанубий шаҳари Ростов-на-Донуда жаҳон чемпионатининг тўрт ўйини ўтказилди. 26 июнь кунибўлган Хорватия – Исландия учрашуви ҳам шу ерда ўтказилди. Бу ердаги кейинги матч 2 июль душанба кунига мўлжалланган.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment