Кун нафаси

Дам ҳам олишга қўйишмас эканда! Равшан Эрматов яна бир ўйинда ишлайди

Муаллиф Abduvali

Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Сербия – Бразилия ўйинига тайинланди.

Тribuna.uz`нинг маълум қилишича, 27 июнь куни ўтказиладиган баҳсда у тўртинчи ҳакам сифатида фаолият олиб боради. Бош ҳакам сифатида эса эронлик Алиризо Фағоний ишлайди.

ЖЧ-2018, Е гуруҳи
27 июнь
Сербия – Бразилия
Бош ҳакам:
 Алиризо Фағоний (Эрон)
Ассистентлар: Муҳаммад Мансурий (Эрон), Ризо Сухандон (Эрон)
4-ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Инспектор: Анур Ҳумайла (Тунис)

Қайд қилиш жоизки, Равшан Эрматов фаолиятидаги учинчи жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. У Жанубий Африкада ўтказилган ЖЧ-2010 ва Бразилияда ўтказилган ЖЧ-2014 мусобақаларида иштирок этиб, шу пайтгача жами 11та ўйинни бошқарган ва дунё рекордини ўрнатган.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment