Кун нафаси

Даҳшатли ЙТҲ! Ҳалок бўлганлар бор

Муаллиф Abduvali

25 июнь куни Навоий вилоятининг Навбахор туманида Конимех тумани Шўртепа маҳалласида яшаган Н.М. ишонч қоғози билан бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинани “Нурота-Навоий” йўлининг 16-км.да ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Нурота туманида яшовчи “Зиё транс Навоий” МЧЖ ҳайдовчиси И.Т. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Натижада “Нексия” автомашина хайдовчиси Н.М. ва “Кобальт” автомашинаси йўловчиси Н.Т.лар жароҳат олиб воқеа жойида ҳалок бўлганлар ҳамда “Кобальт” автомашинаси хайдовчиси И.Т. ва йўловчиси маҳалладоши Т.Ч.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар ҳамда яна бир нафар йўловчиси маҳалладоши М.Ш.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment