Кун нафаси

Жанубий Кореяда иккита самолёт тўқнашди

Муаллиф Abduvali

Жанубий Кореянинг «Кимпхо» аэропортида иккита самолёт тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Ренхап» агентлиги маълумотларига таяниб «xabar.uz» хабар бермоқда.

Ҳодиса кучли ёмғир туфайли содир бўлган. «Air Korean» компаниясига тегишли самолёт «Asian Airlines» компаниясига тегишли самолётнинг дум-қанотига урилиб кетган. Ҳар иккала самолёт ҳам шикастланган.

Аэропортда бир нечта рейслар кечиктирилган.

Ҳар иккала самолёт бортида йўловчилар бўлмаган.

Ҳодиса туфайли ҳеч ким зарар кўрмаган.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment