Иқтибос

Кимга интилмоқ ёрдир, Хақ ўзи мададкордир

Муаллиф Abduvali

Биз Гёте исмини эшитганимизда беихтиёр кўз ўнгимизда қомусий олим, мутафаккир, жаҳон адабиётининг бетакрор даҳоси намоён бўлади. Гёте 1749 йили Франкфурт-Майн шаҳрида ҳуқуқшунос оиласида дунёга келади. У ёшлигиданоқ ҳаётни шундай синчиклаб ўрганадики, натижада илмий-сиёсий, адабий дунёқараши кун сайин юксала боради. Ҳаётнинг ҳар бир соҳасига қизиққан Гёте умри давомида ўз кузатганларини, хулоса ва фикрларини ёзиб боради.

Қуйида келтириладиган ҳикматлар Гётенинг машҳур «Ҳаёт қоидалари ва хулосалари» китобидан сараланган.

1. Бенаф яшашдан бевақт ўлим афзал.

2. Ҳаётга инон, ахир у ҳар қандай китобдан ҳам яхшироқ таълим беради-ку!

3. Истакнинг ўзи камлик қилади, ҳаракат қилиш керак.

4. Сўз – даволашдан кўра, тезроқ жароҳатлайди.

5. Ғазаб учун далилнинг кераги йўқ. У фақат сабаб ахтаради.

6. Ақлли жавоб олмоқчи бўлсанг, ақлли савол бер.

7. Умид билан суқилган таёқ, бир кун берар меваю-япроқ.

8. Кимга интилмоқ ёрдир, Хақ ўзи мададкордир.

9. Ҳали ёш эканмиз, хато ҳам фойдадан ҳоли эмас, фақат уни то қаригунча судраб юрмасак бўлгани.

10. Инсон бўлиш – курашчи бўлиш демакдир!

Гётенинг ҳаёти давомида тўплаган фикрларию хулосалари ҳеч қачон эскирмайди. Башарти, чин инсон ўз ҳаётини сарҳисоб қилмоқчи бўлса, албатта, Гёте ҳикматларидан фойдаланади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Гёте ижоди туганмас ҳикматлар манбаидир.

Гулҳаё ИСМОИЛОВА тайёрлади.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment