Фото-Нигоҳ

Ўзбекистонлик йўловчилар бўлган микроавтобус Қозоғистонда ЙТҲга учради. Вафот этганлар бор (Фото)

Муаллиф Abduvali

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида рўй берган ЙТҲда ўзбекистонлик йўловчиларнинг ҳам жабр кўргани хабар қилиномдқ.

Сариағаш – Чимкент трассасида ҳаракат қилаётган автомашина “Sang Yong Istana” микроавтобуси билан тўқнашиб кетган.

Хабар қилинишича, микроавтобусда 10 нафар йўловчи бўлиб, улардан 4 нафари эса ўзбекистонликлар бўлган.

ЙТҲ натижасида 10 киши жароҳатланган бўлиб, улардан уч нафари воқеа жойида вафот этган.

Воқеа гувоҳларининг айтишича, енгил автомашина микроавтобус томон “учиб келган” ва натижасида микроавтобус билан тўқнашган.

ЙТҲда жабрланганларнинг барчаси Чимкентдаги шифохонага етказилган бўлиб, улардан уч нафари ҳозирда Жонлаштириш бўлимида қолмоқда.

Ўзбекистонлик йўловчиларнинг вафот этгани ёки йўқлиги борасида ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот йўқ.

Манба: 7news.uz



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment