Кун нафаси

Алишер Узоқов Равшан Эрматовни ҳақорат қилган рус шарҳловчисига жавоб қайтарди

Муаллиф Abduvali

Халқаро Олимпиада кунида футбол шоуга ташриф буюрган Алишер Узоқов рус журналисти ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда «Ҳордиқ» нашри ёзмоқда.

“Ўша Уткин мана бу томошабинлар қаторида ўтирган бўлганида индамаслик мумкин эди, лекин у халқ билан мулоқот қилувчи – журналист! Уткин деган одам омманинг эътиборидаги одам. Унинг ҳақорати бутун бошли ўзбек халқига нисбатан айтилгандек, менинг ҳам асабимга тегди ва ўз муносабатимни билдириб ўтдим”

Эслатиб ўтамиз Алишер Узоқов Уткин исмли журналист Равшан Эрматовни ҳақорат қилгани учун ўзининг инстаграмдаги саҳифасида “ширин” гапларини ёзиб қолдирган эди.

“Эй ҳайвон… Сен ким бўлибсанки, одамларни ҳақорат қиласан. Сен судяни эмас, унинг ота-онасини ҳақорат қилдинг, тушуняпсанми…? Ўз фикрларингни ҳақоратли сўзлар аралаштирмасдан ҳам ёзишинг мумкин эди-ку! Тағин баъзи рус миллати вакиллари ўзбекларни маданиятсиз дейишади. Равшан ака, рекордларни янгилашда давом этинг, мана бу маданиятсизга ўхшаганлар ҳасаддан портлаб кетсин. Олға ака!”



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment