Қизиқарли

Коммунал тўловлар бўйича кимларга имтиёзлар берилади?

Муаллиф Abduvali

Президентнинг 2003 йил 27 мартдаги Фармонига асосан уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича энг кам иш ҳақи ҳисобидан табақалаштирилган миқдорларда ойлик компенсация пул тўловлари жорий этилган.

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга асосан компенсация тўловлари қуйидагиларга берилади:

1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва «Слава» орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;

фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари;

Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар;

кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари;

Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;

ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

Телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» каналидан олинди.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment