Қизиқарли

Олимлар Швецияда темир давридан қолган пиво қолдиқларини топишди

Муаллиф Abduvali

Олимлар Швецияда темир давридан қолган пиво қолдиқларини топишди, дея хабар берди «Phys.org”
Швециядаги Уппокра қишлоғи атрофидаги қазишмаларнинг биридан археологлар пиво тайёрлаш учун ишлатилган энг қадимги янчилган буғдой қолдиқларини топишди.

Швециядаги Лунд университетининг археологлари томонидан топилган буғдой донларининг ёшини аниқлаш мақсадида ўтқазилган тажрибалар асосида пиво тайёрлаш учун керак бўлган донлар темир асрига тегишли бўлиб, уларнинг ёши 1500 йилдан ортиқ эканлиги аниқланган.

Археологлар пиво тайёрлаш учун ишлатилган донлар ёнида уларни қайта ишлашучун ишлатилган паст ҳароратли печларни ҳам топишди.

Олимларнинг фикрига кўра, бу Швециядаги пиво ишлаб чиқариш соҳасининг қанчалик қадимийлигининг исботидир.

Аммо қадимий топилмалар топилган жойларда ҳеч қандай уйлар йўқлиги туфайли, пиво байрамлардагина ичилган ёки савдо марказларида сотилган, холос дея тахмин қилинмоқда.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment