Қизиқарли

“Кўк кит” ўйинининг яна бир яратувчиси ҳибсга олинди

Муаллиф Abduvali

2015 йилда Россияда чиққан ва бутун дунёга ёйилиб, 130 та инсоннинг ўлимига сабаб бўлган “Кўк кит” ўйинининг яратувчиларидан яна бири ҳибсга олинди.

Никита Неаронов исмли россиялик йигит 10 та боланинг ўз жонига қасд қилинишида айбдор деб ҳисобланмоқда. Бундан ташқари, у 40 нафарлик битта гуруҳ билан ўйинга боғлиқ ёзишмалар олиб боргани маълум бўлган.

Милиция унинг Москвада молия мутахассиси каби юксак маошли бир ишда ишлашини қайд этган. Неоронов ўз қурбонларини Россияда кенг фойдаланадиган “ВК” ва Телеграм воситасида танлар экан.

Эсингизда бўлса, Россияда 2015 йилда ўйиннинг асосий яратувчиси, руҳий хаста бўлган талаба Филипп Боедек 16 боланинг ўз жонига қасд қилишида айбланиб, ҳибсга олинган, ўйин тўхтатиб қўйилганди. Аммо ўлимлар сони камаявермагач, суриштирув ишлари кенг қулоч ёзиб, унинг яна битта яратувчиси Иля Сидиров ҳам ҳибсга олинган. Никита Неоронов учинчиси ҳисобланади.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment