Мақолалар

Қачонгача ўзимизни ўзимиз алдаб юрамиз?

Муаллиф Abduvali

Ҳудудларни ўрганиш жараёнида кўплаб хонадонларнинг муаммолари ҳал этилмоқда. Шундай бир пайтда маҳалла раиси билан хонадонларни ўрганиб юрган эдим. Бир йигит келиб маҳалла раисига “Менга бир соатда “маҳаллада фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтирилди” мазмунида баёнлаштириб беринг” деб, топшириқ берганини кўриб ҳайратландим. Мен йигитга савол бердим: Қайси ташкилотдансиз?, Жавоб: Суддан. Савол: шундай мавзуда йиғилиш ўтказдингизми? Жавоби: ўтказишга бизни вақтимиз йўқ.

Қачон воз кечамиз сохта хисоботлардан? Керакми бизга мингта йиғилиш ўтказилди дейиш? Ундан кўра, ҳар бир ҳуқуқий идора бир кунда битта хонадонни уйига бориб ҳуқуқий муаммосини ҳал этса бўлармиди?! Шунинг ўзи ҳуқуқий тарғибот эмасми? Шунинг ўзи ҳуқуқий тарғибот эмасми? Қачонгача ўзимизни ўзимиз алдаб юрамиз?

Мунира Қаҳҳорова



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment