Қизиқарли

Сақич чайнашнинг жиддий зарари

Муаллиф Abduvali

«Дейли телеграф»нинг хабар қилишича, сақични яхши кўрувчилар эрта пайдо бўлувчи ажинлардан азият чекиши аниқланган.

Америкалик мутахассис, косметолог-жарроҳ Жоэл Шлессингер ана шундай фикрни ўртага ташлади. Унинг айтишича, унга оғиз атрофи ва лабдаги ажинлар муаммоси бўйича мурожаат қилувчи аксарият беморлар доимий равишда сақич чайнайдилар.

Дермотологларнинг маълум қилишича, сақични доимий равишда чайнаш юз мускулларига таъсир қилади. Оқибатда оғиз атрофи териси ўзининг таранглигини йўқотади. Пластик жарроҳларнинг хизматидан фойдаланувчилар юзини филлер ёрдамида таранглаштиради. Сақич эса таъсирни умуман тескари томонга буриб юборади. Энди сақични хуш кўрувчилар севимли машғулотидан воз кечишга тўғри келадиганга ўхшайди.

Юлдузой РАҲИМОВА тайёрлади.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment