Кун нафаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантиради: 12:00 дан 16:00 гача кўчага чиқмасликка ҳаракат қилинг

Муаллиф Abduvali

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жазирамадан сақланиш қоидалари ва офтоб урганда нима қилиш кераклиги ҳақида маълумот берди:

  • Тамаки маҳсулотларини чекишни, алкоголь ичимликларини ичишни, кучли жисмоний меҳнат қилишни ва овқат истеъмол қилинишини камайтириш лозим.
  • Олдиндан ичимлик суви захираларини яратинг. Иссиқ обҳавога мос кийим-кечак, вентилятор, кондиционерларни тайёрлаб қўйинг. Далада бўлсангиз, чодир (чайла, капа) ҳамда қудуқлар кўриб қўйинг. Иложи борича электр ускуналар ишлаши учун автоном электр манбаини сотиб олинг. Ичимлик сувини тежаб ишлатинг. Ўзингиз ва оила аъзоларингизни иссиқ (офтоб) урганда тўғри ҳаракат қилишга ўргатинг.
  • Иссиқ ҳаво таъсиридан сақланинг. Оч (оқ) рангдаги хаво ўтказадиган (иложи борича пахтадан тайёрланган) кийимкечак ва бош кийим кийб юринг. Эсда тутинг, куйган тери терламайди ва совумайди. Кўчада шошмай юринг, кўпроқ сояда бўлишга харакат қилинг.
  • Кўпроқ суюқлик (сув) истеъмол қилиш. Суюқликни (сувни) тўғри истеъмол қилиш режими организмни яхши фаолият қилишига шароит яратади. Иссиқ обҳаво пайтида истеъмол қилинадиган сув миқдорини кўпайтириш лозим. Бунда ширали ичимлик ёки ширин газланган ичимлик ўрнинга оддий сув билан организмдаги сув танқислигини бартараф этиш керак. Пиво ёки бошқа алкоголь ичимликлар истеъмол қилманг, бу организмни умумий ҳолатини ёмонлашишига олиб келади. Иссиқ обҳаво пайтида соат 12:00 дан 16:00 гача кўчага чиқмасликка харакат қилинг, айниқса очиқ қуёш тагида юрманг. Ўзингизни ва ишнгизни шундай режалаштиринки бу оралиқда сиз уйда ёки иш хонада бўлинг.
  • Иложи борича кўпроқ душ қабул қилинг. Мунтазам тозаланиш терини янада самарали нафас олишига кўмак беради. Сув хона ҳароратида бўлиши керак. Муздай сувда совушга интилиш, ҳароратнинг бирданига алмашиши зотилжам касаллигига қисқа йўлдир.
  • Иссиқ (офтоб) урганда сояга ёки шаббода бор жойга ўтинг, душ қабул қилинг ва аста секин кўп миқдорда сув ичинг. Иссиқ (офтоб, кун) уришини олдини олиш мақсадида ўз танангизни совутишга харакат қилинг.
  • Истеъмол қилинадиган озиқовқат таркибини ўзгартишга харакат қилинг. Иссиқ об-ҳаво пайтида эътиборингизни совуқ овқатлар истеъмол қилишга қаратинг. Мева ва сабзавотлар истеъмол қилинг. Овқатларни албатда туз билан истеъмол қилинг. Чунки иссиқ обҳаво пайтида инсон кўп терлайди ва шу билан бирга натрий тузини кўп йўқотади.
  • Синтетик матолардан тайёрланган кийимкечаклар киймаслимкка ҳаракат қилинг. Иссиқ обҳаво пайтида пахтадан тайёрланган кийим-кечак танлаш даркор. Кепка, панама ёки шляпа кийишдан уялманг. Иссиқ (офтоб) уриши кўпинча инсонларнинг боши қизиб кетишидан юз беради.
  • Кондиционер шамолида ўтирманг. Одатда кондиционерларда кўплаб бактериялар бўлади, уларнинг совуқ ҳаво билан таъсири сурункали бронхит ва зотилжам касалликларини кучайишига сабаб бўлади.
  • Тана ҳароратини пасайтиришга совуқ сувга оёқ ва кўлларни ботириш йўли билан эришиш мумкин. Иссиқ (офтоб) уриши аломатлари (умумий холсизлик, бош оғриши, юз рангини ўчиши (оқариб) ёки қизариб кетиши, пулснинг меъёрида эмаслиги) пайдо бўлганда мунтазам озоздан (80100 мл) сув истеъмол қилиш керак, бунда сувни иложи борича узоқроқ оғизда ушлаб кейин ичиш керак, танани тезда совутиш (сояга, шабода бор жойга ўтиш, душ қабул қилиш) керак.


Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment