Кун нафаси

Равшан Эрматовни ҳақорат қилган россиялик спорт шарҳловчиси баёнот берди

Муаллиф Abduvali

Россиялик спорт шарҳловчиси Василий Уткин Телеграм каналида футбол мухлислари учун баёнот берди.

«Равшан Эрматов аъло даражадаги ҳакам. Ҳакам ҳақида ҳеч қачон ёмон сўз айтмаган ишқибоз йўқ. Ва ёмон сўз билан тилга олинмаган ҳакам ҳам йўқ. Равшан Эрматов аъло даражадаги ҳакам, лекин у ҳакам. Ва у билан ҳам бошқа ҳакамлар билан рўй берган воқеалар юз беради.

Менинг ўзбек халқи, футболи, палови ва умуман, Ўзбекистонга нисбатан ҳеч қандай хусуматим йўқ. Аммо ишқибозлик қилишга, ақлимни йўқотишга ва сизлар каби омадимни синашга ҳаққим бор.Агар буни тушунмасангиз, демак сизлар ишқибоз эмассизлар. Ёки ўзингизга ташқаридан назар сола олмайсиз.

Равшан Эрматовни, унинг оиласи, яқинлари, дўстлари ва ватандошларини барча фойдали ва эзгу ишларида Худонинг ўзи қўлласин, мингга кирсин ва ҳамиша соғ бўлсин!», деб ёзади Уткин.

Эслатиб ўтамиз, кеча Василий Уткин Аргентина-Хорватия баҳсини бошқарган ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматовни Твиттерида ҳақорат қилган ва бу кўплаб футбол ишқибозларининг ғазабини келтирганди.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment