Қизиқарли

Бир дона ошқовоқ уруғи битта таблеткадан афзал

Муаллиф Abduvali

Ҳиндистонда ошқовоқ уруғидан юзга яқин дори-дармонлар ишлаб чиқаришда фойдаланишар экан. Айниқса, у йўтал ва сийдик касалликлари учун бебаҳо малҳам бўла олади. Ошқовоқ уруғи қовуриб истеъмол қилинса, ошқо-зонда овқат ҳазм бўлишига ҳам фойда қилади.

Сабаби, у буйракда туз тўпланишига йўл қўймайди. Йиғила бошланган тузларни эритиб, яъни парчалаб ташлайди. Йўтал тутган пайтда дорихонага бормай, унинг толқонидан кафт отилса, ўпкани тозалаб, йўтал асоратларини йўқотади. Агар бундай толқондан кафт отиб, устидан лимонўтдан дамланган чой ичиб юрилса, қон босимининг меъёрлашувига ҳам фойда қилади.

Ошқовоқ уруғини майдалаб нон толқонга аралаштириб, истеъмол қилса ҳам фойдаси яхши бўлади. Бундай толқон одамни тўйинтириб, меъдага фойда қилади. Одамнинг юзини тиниқлаштириб, соч ва киприкларни ҳам мус-таҳкамлайди. Гижжаларни йўқотади.

Юлдузой тайёрлади.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment