Фото-Нигоҳ

Хоразмдаги дори маш-машмашаси. Бу хат ҳақиқийми? Прокуратура расмий изоҳи…

Муаллиф Abduvali

2018 йил 19 июнь куни интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда Урганч туман прокурори Д.Мадиримовнинг туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти ва «Хоразм дори-дармон» МЧЖ раиси номига айрим дори воситаларни сотувдан олиб ташлаш чораларини кўриш тўғрисида йўллаган топшириқ хатининг тасвири тарқалган эди.

Хоразм вилоят прокуратураси Урганч туман прокурори Д.Мадиримовнинг ушбу хат мазмуни хато ифодалангани ва мазмуни нотўғри талқин қилинишига сабаб бўлгани тўғрисида хабар берди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Xabar.uz»га маълум қилди.

Қайд этилишича, хатнинг мазмуни янглиш ифодалангани учун у ҳозирда юридик кучга эга эмас, ушбу топшириққа асосан юқорида қайд этилган дори воситаларини сотувдан олиб ташлаш бўйича ҳеч қандай чора-тадбирлар амалга оширилмаган.

Шунингдек, Хоразм вилоят прокуратураси интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган нотўғри ахборот учун фуқаролардан узр сўраб, Урганч туман прокурори Д.Мадиримовга нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётганини маълум қилди ва унга нисбатан тегишли чора кўрилиши айтилди.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment