Қизиқарли

Асабларни эҳтиёт қилиш учун қуйидагиларга эътибор қаратинг

Муаллиф Abduvali

Асаблар таранглиги – хасталикнинг негизидир. Кундалик ташвишлар, зўриқишлар натижасида асаблар таранглашади. Шунинг учун асабларга дам бериш – бу жуда кўп хасталикларнинг олдини олади. Қолаверса, бу орқали мавжуд дардлар чекинади.

Айни кунда жуда кўп одамлар доимо асабий ҳолда юради. Энг ачинарлиси, бу улар учун одатий ҳолга айланиб қолмоқда. Улар фақат ухлаганларида асабларига бироз дам берадилар холос. Уйқу кутилганидек натижа бериши учун ухлаганимизда қуйидагиларга риоя қилишимиз зарур:

– овқатланганингиздан сўнг камида уч соат ўтказиб, кейин ухлашга ётинг. Кечки овқат енгилроқ бўлгани маъқул;

– уйқусизликда оёқ панжаларига, тиззаларга оқ қарағай мойи (пихтовое масло) суртинг;

– содали ванна қабул қилинг ( бир ош қошиқ ичимлик содасини 2 л. қайнаган сувга солинади. Муолажа 15 дақиқа давом этади);

– ўрнингиз жуда ҳам юмшоқ бўлмасин. Юмшоқ ўринда мускулларнинг ёзилиши қийин бўлади. Қўлларни эса ҳеч қачон бош остига қўйиб ухламанг. Бу қон айланиши жараёнига салбий таъсир қилади;

– ухлаганингизда кўзингизга чироқ нури тушмасин;

– чалқанча ётинг, чап томонни босиб ётиш тавсия этилмайди;

– ётганингизда агар овқат бутунлай ҳазм бўлганлигидан гумонингиз бўлса, овқат ўн икки бармоқли ичакка тезроқ ўтиши учун бироз ўнг ёнбош билан ётинг;

– ухлашдан олдин яхши воқеалар, умуман, чиройли нарсаларни ўйлашга ҳаракат қилинг.

Ота-боболаримиздан қолган удумларга амал қилиб, эзгу ниятлар билан, дуолар қилиб ётсангиз, руҳиятингиз енгил бўлиб, асаблар таранглиги ёзилиб, мириқиб ухлайсиз. Бу албатта, асабларингиз ва соғлигингизнинг мустаҳкам бўлишида муҳим аҳамият касб этади.

Гавҳарой НУРИТДИНОВА,

Минура БОЗОРОВА,

Мавлуда СОЛИЕВА.

Андижон давлат тиббиёт институти ўқитувчилари.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment