Шеърлар

Сокин бўлма, маҳзун бўлма кулиб тургин

Муаллиф Abduvali

Сокин бўлма, маҳзун бўлма кулиб тургин,

Кўнглимга кел, ҳамсуҳбатим бўлиб юргин.

Кечирмаслар кечирмайди билиб кўргин,

Майли қаҳ-қаҳ , майли оҳис пичирлаймиз

Биз яхшилар, ёмонларни кечиргаймиз.

🌸Айт бўлурми, гулни сақлаб қафасларда?

Ёниш керак, яшаш керак нафасларда.

Ҳавас қилгин, қолиб кетма хасадларда

Токай дилга ғамбодалар ичиргаймиз,

Биз яхшилар, ёмонларни кечиргаймиз.

💎Кўрдик қанча феъли турфа тарангларни,

Сўзларида мақтовсифат жарангларни.

Ҳам риёкор ҳам ёлғончи фарангларни

Хотиротдан юлиб бир-бир ўчиргаймиз,

Биз яхшилар, ёмонларни кечиргаймиз.

🌙Ойдан гўзал эй чеҳраси ҳуройлилар,

Ёмонлар ҳам нурни сиздан сўрайдилар.

Қош-у кўзи бошдин оёқ чиройлилар

Дилга яхши ниҳолларни кўчиргаймиз,

Биз яхшилар, ёмонларни кечиргаймиз.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment