Қизиқарли

Тушда ёзилган машҳур шеър, уйқудаги оламшумул кашфиёт ва уйқунинг фойдалари ҳақида

Муаллиф Abduvali

Инсон ўз умрининг учдан бир қисмини уйқу оғушида ўтказар экан. 75 ёшга кирган инсон умрининг 25 йилини уйқуда ўтказган бўлади. Уйқу инсон организмини ўта чарчашдан ҳимоялайди ва организмнинг мўтадил ишлаши учун энергия ҳосил қилади.

Олимлар уйқуни янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида, ухлаётган одамнинг ҳолатини текшириб, тунги уйқу икки давр – секин ва тез уйқудан иборат эканлигини аниқлашди. Унга кўра ухлаш секин уйқудан бошланади. Бунда нафас олиш секинлашади, тана ҳарорати бир мунча пасаяди. 1-1,5 соатдан сўнг тез уйқу бошланади. Бу вақтда киши тез-тез ва чуқур нафас олади (хуррак отади), юрак уриши тезлашади.

Туш кўриш ҳам тез уйқуда содир бўлади. Бу вақтда одам уйғотилса, кўрган тушини айтиб бера олади. Секин уйқу вақтида кўрган туш эса унутилади.

Уйқу вақтида мия кундуз куни амалга оширилаётган ақлий меҳнатни давом эттириб, янада самаралироқ ишлаши мумкин. А. С. Пушкин тушида шеър ёзганига нима дейсиз? Кимёгар олим Ф. А. Келуле тушида кундузги ўй-ҳаёлларини давом эттириб, «бензол» формуласини кашф қилганига-чи?

Уйқуда уйғоқлик вақтида толиққан нерв ҳужайралари дам олади, яна ишлаш учун энергия тўплайди. Шунинг учун меъёрида тўйиб ухлаган инсоннинг кайфияти кўтаринки руҳда бўлиб, ҳар бир ишга жадаллик ва масъулият билан ёндошади. Натижада унинг меҳнати самарали бўлади.

Динара ЭРГАШЕВА тайёрлади.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment