Психологик тестлар

Психология: Қандай рангдаги гулни ёқтирасиз?

Муаллиф Abduvali

Олимларнинг фикрича, инсоннинг феъл-атворини, унинг қандай рангдаги гулларни ёқтиришига қараб, билиб олса бўларкан. Келинг, бу қанчалик ҳақиқатга яқинлигини ўзимизда синаб кўрайлик.

Оқ рангдаги гулларни ёқтирувчилар табиатан самимий, меҳрибон, оқкўнгил бўладилар. Бироз хаёлпарастлиги учун, кўпроқ ақлга эмас, ҳис-туйғуларига таяниб иш тутадилар, уларнинг ишонувчанлиги ҳаётда кўп бор панд беради.

Қизил рангдаги гулларни ёқтирувчилар инжиқ, рашкчи, талабчан бўладилар. Улар доимо ўзларини биринчи ўринга қўядилар. Айбдор бўлсалар ҳам ҳеч қачон буни тан олмайдилар ва ўз олдиларига қўйган мақсадларига эришмагунича, қатъий ҳаракат қиладилар.

Сариқ рангдаги гулларни ёқтирувчилар ҳаракатчан, тиришқоқ ва бироз тортинчоқ бўладилар. Улар кўпроқ ёлғиз қолишни хуш кўрадилар, лекин севги бобида эса беқарордирлар.

Пушти рангдаги гулларни хуш кўрувчилар эса жуда жиддий кўринсалар-да, оилада, дўстлар даврасида самимий бўладилар. Улар доимо, ҳар қандай вазиятдан осонгина чиқиб кета оладилар ва ўзига жуда ишонадилар.

Тайёрловчи Моҳимбону СОБИРОВА



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment