Кун нафаси

Ўзбекистонда яна паспортлар алмашадими?

Муаллиф Abduvali

Тошкентда 1 ноябргача паспортларни ID-карталар билан алмаштириш бўйича синов лойиҳаси жорий этилади.

Ҳужжатга кўра, ҳозир амалда бўлган паспортлар, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар ва шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (республика ичида), ҳайдовчилик гувоҳномалари бундан мустасно, ўрнига идентификация карталари (ID-карталар) тизими жорий қилинади. Уларга ҳар бир фуқаронинг ягона идентификация рақами, унинг шахсий маълумотлари киритилади ва давлат хизматларини олишда шахсни аниқлаш учун фойдаланилади.

1 июлгача лойиҳани молиялаштириш бўйича таклифлар киритилади, 1 августгача эса унинг техник-иқтисодий асоси тайёрланади.

1 ноябргача лойиҳа Тошкентда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан синов режимида ишга туширилади.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment