Кун нафаси

Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

Муаллиф Abduvali

Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Қарорга асосан Ўзбекистон МДҲ давлатлари молиявий разведка бўлинмалари раҳбарларининг кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги келишув (Ашхобод, 05.12.2012 й.) ва мазкур келушувга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённомага (Минск, 10.10.2014 й.) қўшилди.

Мазкур халқаро шартномаларни амалга оширилишига Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти масъул этиб белгиланмоқда.

Мазкур Кенгашнинг аосий вазифаларидан бири жиноий даромадларни легаллаштириш (ювиш) ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга масъул бўлган МДҲ давлатларининг тегишли ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориши ҳисобланади.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment