Қизиқарли

“Судланган” деб ишга олмасликлари мумкинми?

Муаллиф Abduvali

Савол:  Мен коллежда дарс берар эдим. 2016 йилнинг 18 январь санасида пора олишда айбланиб, ишдан ҳайдалдим ва суд томонидан маъмурий жазога тортилдим. Қилмишимдан чин дилдан пушаймонман. Оилалиман. Ишлашим керак. Агар бирор ўқув юртига ишга борсам, “судланган” деб ишга олмаслиги мумкинми? Шундан хавотир бўлиб, ишлолмасдан юрибман.

Жавоб: — Маълумки, маъмурий жазога тортилиши натижасида шахс судланган бўлиб ҳисобланмайди. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 37-моддасига мувофиқ, башарти маъмурий жазога тортилган шахс шу жазони ўташ муддати тугаган кундан бошлаб бир йил мобайнида янги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаган бўлса, мазкур шахс маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланади. Сиз ҳеч хавотир бўлмасдан ишга кириб, ишлашингиз мумкин.

Манба: tasvir.uz



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment