Кун нафаси

Шавкат Мирзиёев заргарлик саноатини қўллаб-қувватлаш тўғрисида қарор қабул қилди

Муаллиф Abduvali

Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси таркибига кирувчи юридик шахслар ва уюшма фаолиятида эркин равишда ягона ташкилотга бирлашиш йўли орқали қатнашаётган хусусий тадбиркорлар ўзлари томонидан ишлаб чиқилган заргарлик маҳсулотларини реализация қилиш қисми бўйича 2022 йил 1 январга қадар акциз, қўшимча қиймат, мулк, ер солиғи ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар ажратишдан озод қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 15 ноябрдаги Президент қарори билан хусусий тадбиркорларга ҳам эркин равишда ягона ташкилотга бирлашиш йўли орқали «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси фаолиятида қатнашиш имконияти берилган эди.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment