Кун нафаси

«396.000.000 сўмга салондан Ласетти олиб чиқиб бераман”

Муаллиф Abduvali

2017 йил 16 июнда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Самарқанд вилояти Ургут тумани У.Юсупов кўчаси рақамсиз уйда яшовчи, 1978 й.т. Шуҳрат Қурбонов, Фаробий кўчасида яшовчи, 1994 йилда туғилган Х.Каримовнинг уйида унинг ишончига кириб, тадбиркорчилик билан шуғулланишга ва автосалондан “Ласетти” автомашинасини олиб беришини ваъда қилиб, ундан 396.000.000 сўм пулларини олиб кетганлиги маълум бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида Ш.Қурбонов қўлга олинган, деб ёзади ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment