Қизиқарли

Бундай сутни ичиш жоизми?

Муаллиф Abduvali

Cавол: Халқда «увуз (оғиз) сути» (баъзи вилоятларда эса  «палла сути») деб аталадиган сутнинг бир тури бор. Баъзилар уни ичса бўлади, дейди, бошқалар ичиш мумкин эмас, дейишади. Бу ҳақда динимизда нима дейилган?

Жавоб: Янги туққан сигир, қўй ва шу каби ҳайвонларнинг сутларини оқармасдан ичиш жоиз эмас, ҳаромдир. Сабаби шуки, унга қон аралашган бўлади. Шунингдек, тиббий томондан ҳам уни истемол қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги аниқланган, чунки бу пайтда сут таркибидан қон билан бирга ўша ҳайвоннинг боласи учунгина зарур моддалар жуда кўп миқдорда бўлар экан. Бундай сутнинг тоза бўлиш муддатини уламоларимиз уч кун деб кўрсатишган. Бу сут пиширилганда ўзгаришсиз пишса, ириб (ивиқиб) қолмаса тоза бўлган ҳисобланади («Фатовои Жунг», «Мабсути Сарахсий»дан нақл).

«Динда саволим бор» китобидан



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment