Психологик тестлар

Психологик тест: Оилангизда низолар мавжудми?

Муаллиф Abduvali

1. Сиз учун муҳими нима?

а) Никоҳ ва оила – 1 балл;

б) Турмуш ўртоқсиз, никоҳсиз ҳам ҳаёт ёмон бўлмас эди – 0 балл.

2. Никоҳга енгил қараб, уни катталарнинг ўйинига ўхшайди, деб ҳисоблайсизми?

а) Ҳа – 1 балл; б) Йўқ – 0 балл.

3. Ота-онангиздан ҳали ҳам моддий ёрдам сўраб турасизми?

а) Ҳа – 0 балл; б) Йўқ – 1 балл.

4. Турмуш ўртоғингиз билан оиладаги ва ҳаётий қарашларингиз бир-бирига мос тушадими?

а) Ҳа – 0 балл; б) Йўқ – 1 балл.

5. Турмуш ўртоғингиз ва бошқа оила аъзоларингиз билан маиший ва хўжалик соҳаси бўйича тасаввурларингиз бир хилми?

а) Ҳа – 0 балл; б) Йўқ – 1 балл.

6. Муносабатларингизни ойдинлаштиришда низо ва келишмовчиликлар тез-тез юзага келиб турадими?

а) Ҳа – 1 балл; б) Йўқ – 0 балл.

7. Иккингизнинг ҳам қизиқиш ва дунёқарашларингиз ўзгачами?

а) Ҳа – 0 балл; б) Йўқ – 1 балл.

8. Фарзандларингиз сони нечта?

а) 2 та ва ундан ортиқ – 0 балл;

б) 2 тадан кам – 1 балл.

9. Болаларингиз тарбияси қай даражада?

а) Юқори – 0 балл; б) Ўртача ёки паст – 1 балл.

Баллар ҳисоби:

0-2 баллгача. Ажралиш сизнинг оилангизга хавф солаётгани йўқ. Мустаҳкам оила қуриш қийинчиликларини енгиш учун барча имкониятлар мавжуд. Шунинг учун ушбу имкониятлардан унумли фойдаланинг. Оддий тортишувлар ўзаро муносабатингизга таъсир кўрсатмайди.

3-5 балл. Сизнинг муносабатингиз таранглик чегарасида. Сиз турмуш ўртоғингиздан доимо мамнун эмассиз. Бундай вазиятлар ажралиш хавфини туғдиради. Оилавий ҳаётингиз айрим ҳолларда зерикарли туюлса-да сиз ундан қониқасиз. Ўзаро мулоқот чоғида хушмуомала бўлишга интилинг. Вақти келганда ён босишни ҳам билинг. Турмуш ўртоғингиз билан бир-бирингизга қанчалик ғамхўр бўлсангиз, шунча оиладаги тушунмовчиликлар бартараф бўлади.

6-9 балл. Оилангиздаги муносабат яхши деб бўлмайди. Бу ҳаттоки, ажралишингиз учун етарли сабаб бўлмоқда. Оиладаги масъулиятга аёл ҳам, эркак ҳам бирдек жавобгар. Бир-бирингизни қониқтирмаётган ҳолатларнинг сабабини яхшилаб ўйлаб кўриш даркор. Аёл киши эътиборли ва ширин сўзли бўлиши оила мустаҳкамлигини таъминлайди. Ўз навбатида эр ҳам меҳр-оқибатли бўлиши муҳимдир.

Нигора ЎРМОНЖОНОВА тайёрлади.



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment