Шеърлар

Ҳаддингиздан ошманг эркаклар

Муаллиф Abduvali

Қўрқоқ аввал мушт кўтарар дейдилар,
Дўқ-пўписангиз жонга тегди, эркаклар!
Ичиб келиб, ҳаловатим ейдиган,
Эр қурғур ҳам бошим эгди, эркаклар.
Довюрагу бургутқараш арслоним,
Муҳаббат ҳам бўлиб қолмиш эртаклар.
Дуо қилиб ўтаётир ҳар оним-
Ичмай келинг, жондан азиз эркаклар.
Совға қилай ўша камзул-шимингиз,
Биз унақа шим киймаймиз, эркаклар.
Соч ўстириб, сирға тақиб кимингиз,
Юрганингиз биз «кўрмаймиз», эркаклар.
Узууун кўйлак кийиб, рўмол ўрасам,
Чопон топинг, ахир сизку эркаклар!
Белингизда битта белбоғ кўрмасам,
Тортишаман, биласизку , эркаклар!!!
Аввал ўзлигингиз билиб олингиз,
Қўлга ароқ эмас, Қуръон олингиз,
Аёлнинг нозию-иффати тўла,
Чиройи-ҳуснига назар солингиз.
Биз Зуҳролар авлодимиз, Тоҳир орзу қилгандек,
Қадр деган кийимдаю- соч-соқол, зийнаттамас.
«Эр» атанинг аҳли аёл “эркак“дея билгандек,
Муҳаббат қалб қўримда, сохталик-қимматдамас.

Алимбетова Муслима

П/с: Почтамизга келган ушбу шеър юзасидан фикрларингизни изоҳ тариқасида қолдиришингизни сўраймиз!



Муаллиф ҳақида

Abduvali

Leave a Comment